Иккинчи Ақаба байъати

5 йил аввал 977 siyrat.uz

Келгуси сана Мусъаб ибн Умайр Маккага қайтиб келди. Сўнгра мадиналик мусулмонлар қабилаларидаги мушриклар билан бирга ҳажга келдилар. (У даврда мушриклар ҳам ҳажга келишар эди). Маккага бордилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақабада учрашишликка келишиб олдилар. Ҳаж амалларини тамомлаганларидан сўнгра ярим кечада Ақабага тўпландилар. Етмиш уч киши эдилар ва улар билан бирга ораларида икки аёл ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббос билан биргаликда йиғилишда иштирок этдилар. Аббос у вақтда қавмининг динида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал ваъз қилдилар, сўнг Қуръон тиловат қилдилар. Аллоҳга чақирдилар. Исломга тарғиб қилиб, дедилар: —Байъат этаркан, фарзандларингиз, аҳлияларингизни ҳимоя қилган каби мени ҳам ҳимоя қилишга сўз беришларингизни истайман! Бу шарт билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдилар. Сўнгида Расулуллоҳдан Мадинага борганида уларни ташлаб Маккага қайтмасликлари ҳақида сўз олдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  уларга сўз бердилар: —Мен сизларнинг бирингизман. Сиз ҳам мендансиз. Ким билан жанг қилсанглар, у билан жанг қиламан. Сиз ким билан шартнома тузсангиз, у билан шартнома тузаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан ўн икки кишини танлаб вакил сайладилар. Тўққиз киши Ҳазраждан ва уч киш Авс қабиласидан эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ