Мадинага ҳижрат изни

1 ўн йил аввал 2183 siyrat.uz

Ҳазраж ва Авс қабилалари Ислом сабабидан ўзларига ҳамда бошқа иймон келтирганларга ёрдам беришга доир байъат қилишгач, яна аввалроқ ўзларига бир гуруҳ мусулмонларнинг юборилишини илтимос қилганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига, Маккадаги мусулмонларга Мадинага ҳижрат қилишлари учун изн бердилар. Мадиналик биродарларининг ёнига боришликларини амр қилдилар. «Аллоҳ сизга биродарлар ва амин бўлажагингиз бир макон эҳсон этди», деганларидан сўнгра саҳобалар гуруҳ-гуруҳ Мадинага ҳижрат этишга бошладилар. Расулуллоҳ Маккадан Мадинага ҳижрат этишлари учун Аллоҳ тарафидан изн берилишини кутар эдилар. Мусулмонларнинг Маккадан ҳижрат қилишлари осон эмас эди. Қурайшликлар бу воқеадан хабардор бўлишиб, қаттиқ ғазабга келган эдилар. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишликка кўпгина тўсиқлар қўйишди. Турли услублар билан муҳожирларни имтиҳон қилиша бошлашди. Буларга қарамасдан муҳожирлар ҳижрат қилиш фикридан воз кечмадилар. Маккада қолишликка рози бўлмадилар. Баъзилари хотин, болаларини Маккада қолдириб, ёлғиз ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Абу Салама ҳам шундай қилган эди. Баъзилари эса Суҳайб  Румий каби ҳаётларида топган бутун мол-мулкини ташлаб чиқиб кетган эдилар. Умар ибн Хатгоб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, ҳазрати Ҳамза, Зайд ибн Ҳориса, Абдурраҳмон ибн Авф, Зубайр ибн Аввом, Абу Ҳузайфа, Усмон ибн Афвон ва бошқа маккалик мусулмонлар ҳижрат қилдилар. Қамаб қўйилган ва фитнага учраганлардан ташқари, Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қолганлар ҳазрати Али ва ҳазрати Абу Бакр эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ