Савр ғорида

3 йил аввал 7567 siyrat.uz

Ҳазрати Пайғамбар ҳазрати Абу Бакр билан яширин равишда Маккадан чиқдилар. Ҳазрати Абу Бакр ўғли Абдуллоҳга маккаликларнинг бизнинг ҳақимиздаги гапларини эшитиб, хабар бериб тур, деб тайинлади. Қули Омир ибн Фуҳайрага кундузлари қўйларини ўтлатиб, кечалари ўзлари ғорда тунай олишлари учун баъзи бир нарсаларни олиб боришлигини амр қилди. Ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Асмо кечалари уларга таом олиб келиб берарди. Макканинг яқинидаги Савр ғори томон кетдилар. Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳдан аввал ғорга кирди.У ерда Расулуллоҳга зарар етказадиган бирор нарса ёки ҳайвон бўлишлигидан хавфсираган эди. Ғорни обдан текшириб кўргач, Расулуллоҳни чақирди. Улар ғорда эканлар, Аллоҳ таоло бир ўргимчак юборди. Ўргимчак ғор билан олдидаги дарахт орасида уя тўқишни бошлади. Аллоҳ таоло яна иккита ёвввойи кабутарга амр қилди, улар ҳам учиб келиб, ўргимчак билан дарахт ўртасига қўндилар. «Осмонлар ва ернинг аскарлари Аллоҳникидир» ояти шундай қилиб тасалли берди. Мушриклар Расулуллоҳнинг изларини таъқиб қилиб, Савр ғорига қадар келдилар. Тоққа чиқдилар, ғорнинг ёнидан ўтдилар. Ғорнинг оғзида ўргимчак уясини кўргач, «Агар бу ерга биров кирса эди, ўргимчакнинг ини ғорнинг оғзида бўлмасди»− дедилар. «Ғамгин бўлма, шубҳсиз, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси 40). Расулуллоҳ ҳазрати Абу Бакр билан ғорда эканлар, ҳазрати Абу Бакр мушрикларнинг товушини эшитди ва «Ё Расулуллоҳ! Агар бирортаси шундай бошини суқса, бизни кўради!»,− деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима дейсан?»−дедилар. «Агар сизлар унга(яъни Пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳнинг ўзи унга ёрдам қилур). Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида, унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшандан икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар(яъни фаришталар) билан қўллаб-қувватлади ҳамда кофир бўлган кимсаларнинг сўзларини тубан қилиб қўйди. Аллоҳниг сўзигина юксак сўздир. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир» (Тавба сураси 40).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ