Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратини чиқарган блоггерлар қамалишди
1 ўн йил аввал 2042 siyrat.uz
Тунисда икки блоггер интернетда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хаёлий яланғоч суратини жойлаштиргани учун етти йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Тунис расмийларининг хабарларига кўра, маҳкумлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимсиз тасвирланган суратни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиришган. Ҳуқуқ ҳимоячилари эълон қилинган жазони танқид қилиб чиққанлар. Бу ҳодиса эркин сўз бўғилишининг бошланиши бўлиши мумкин экан. Ўтган йили президент Зайнул Обидин ибн Алининг қудратдан кетиши орқасидан Тунисда исломий ҳукумат сайланган эди. Айбланувчилардан бири Жобир Межри қамоққа олинган, Ғози Бежига эса сиртдан ҳукм ўқилиб, полиция томонидан қидирув эълон қилинган. «Улар жамоат тартибини бузганлик ва ахлоққа зид жиноятлари учун жазоланишди», деб айтди Тунис адлия вазирлиги вакили Чокри Нефти. Айбланувчиларга жазо 28 мартда берилган бўлса ҳам, интернет тармоғида бошланиб кетган баҳс-мунозаралардан кейин оммага эълон қилинган...Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
«Жаможим» воқеаси ҳақида
Мавзуга оид мақолалар