Бадр ғазоти

1 ўн йил аввал 2476 siyrat.uz

Ҳижратнинг иккинчи йили рамозон ойида Бадр ғазоти бўлди. Аллоҳ таоло бу ғазотга«Фурқон куни» номини бериб шундай дейди: «Агар Аллоҳга ва (ҳақ билан ноҳақнинг) ажралиш кунида—икки жамоа тўҳнашган кунда, бандамиз (Муҳаммадга) нозил қилганимиз (оятлар ва фаришталардан иборат) нарсага иймон келтирувчи бўлсангизлар, билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ва у Зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»(Анфол сураси 41). Ғазот шундай содир бўлган эди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфён ибн Ҳарбнинг катта карвон билан Шомдан қайтаётганлиги тўғрисида хабар олган эдилар.Бу карвонда Қурайшнинг савдо моллари бор эди. Мусулмонлар билан Қурайш мушриклари ўртасида уруш бор эди. Қурайш кофирлари молларини ва бутун имконларини Исломга қарши уруш учун сарфлашарди. Мусулмонларни заифлатиш уларнинг бош масаласи эди. Бир гуруҳ аскарлари Мадинанинг яқинига қадар суқилиб кирганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфённинг Шомдан қайтаётганини ва катта карвон бошида келаётганини эшитгач, Исломнинг энг катта душманларидан Абу Суфёнинг карвонини тарқатиб юбориш учун асҳобларини ташвиқ этдилар. Лекин бутун имкониятлари ила ташвиқ қилмадилар. Зеро масала фақат бир карвон тўғрисида эди, уруш масаласи эмасди... Бу хабар Абу Суфённинг қулоғига етиб боришлиги билан дарҳол бир одамни Маккага юбориб, ёрдам сўради. Карвонни мусулмонлар қўлидан қутқаришни талаб қилди. Ёрдам ҳақидаги хабар Маккага етиб-етмай маккаликлар шошилинч суратда тўпландилар. Расулуллоҳнинг амакилари Абу Лаҳабдан ташқари, кофирларнинг раҳбарлари бу урушда иштирок этди. Абу Лаҳаб эса ўзининг ўрнига бировни ёллаб жўнатди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ