Мусулмонлар тўпланмоқдалар

3 йил аввал 3221 siyrat.uz

Мусулмонлар Расулуллоҳнинг ҳаётликлари ва қаерда эканликларини билишлик учун, у кишининг ҳузурларига тўпландилар. Расулуллоҳ улар билан бирга тоғнинг этагига қараб юрдилар. Қўшинларни тўплаб тартибга солаётган пайтларида орқаларидан Убай ибн Халаф деган кофир югуриб юрар ва «Қўлимдан қутулиб бўлибсан, мендан қутулолмайсан, эй Муҳаммад!»− деб бақирарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобга«Тек қўйинг, яқинлашсин», дедилар. Яқинлашар- яқинлашмас Расулуллоҳ, ёнларидагилардан бирининг найзасини олиб отдилар. Найза унинг бўйнига санчилди, шу заҳоти ерга қулади. Ҳазрати Али бориб, Расулуллоҳнинг юзларидаги қонларини ювиш учун қалқонига сув тўлдириб келди. Ҳазрати Фотима ювар, ҳазрати Али эса қалқондан сув қуйиб берарди. Ҳазрати Фотима сув қоннинг янада кўпроқ оқишига сабаб бўлганини кўргач, бўйра парчасини ёқиб, унинг кулини отасининг ярасига сепди. Шундай қилиб, қон тўхтади. Ҳазрати Абу Бакрнинг қизлаои Ойша онамиз билан Умму Сулайм мешда сув таширдилар. Ярадорларга ва урушда ҳолдан тойган мужоҳидларга сув берардилар. Такрор, такрор боришиб сув келтиришиб, мужоҳидларнинг чанқоғини қондирардилар. Умму Сулайм эса уларнинг мешларига сув тўлдирарди. Кофирлардан Ҳинд бинти Утба билан бирга бўлган хотинлар, ўликлар орасига кириб, жасадлар устида бузғунчилик қилиб, уларнинг устига ифлос нарсаларни отдилар; шаҳидларнинг қулоқ, бурниларини кесдилар, аъзоларини тўғрадилар. Ҳинд отаси, амакиси ва акасини ўлдирган ҳазрати Ҳамзанинг муборак жасадларини ёриб, жигарларини олиб чайнади. Лекин юта олмай оғзидан чиқарди. Абу Суфён жанг майдонини тарк қилиш вақтида бир қоянинг устига чиқиб шундай деди: —Урушни билиб бўлмайди, бир кун бири, бир кун бошқаси ғолиб келади! Яшасин Ҳубал! Ғолиб келган − у! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умарга туриб жавоб қайтаришликни буюрганларида, ҳазрати Умар шундай деди: —Аллоҳу акбар! Аллоҳ Ҳубалдан буюкдир. Бизнинг ўлганларимиз жаннатда, сизнинг ўлганларингиз эса дўзахдадир! —Бизнинг Уззомиз бор, аммо сизнинг Уззонгиз йўқ! Расулуллоҳ унга жавоб беришликларини айтганла- рида, асҳоби киром нима дейишликларини сўрадилар. Расулуллоҳ: «Аллоҳ бизнинг мавломиздир. Сизнинг эса мавлонгиз йўқ»,− дейишликни амр қилдилар. Кетиб борар экан Абу Суфён шундай деб бақирди: —Келгуси йилда Бадрда учрашгунча! Расулуллоҳ шундай жавоб қилишликларини айтдилар: —Хўп, ана шу ерда учрашамиз! Халқ шаҳидларнинг жасадларини тўплашга киришди. Расулуллоҳ ҳазрати Ҳамзанинг жасадларини кўргач, жуда ҳам қаттиқ хафа бўлдилар. Чунки ҳазрати Ҳамза амакилари ҳам сут эмишган қардошлари, ҳамда ҳимоячилари эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ