Мусъаб ибн Умайр ва Уҳуд шаҳидлари

1 ўн йил аввал 4048 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғдори ҳазрати Мусъаб ибн Умайр шаҳид бўлган эди. Мусъаб Исломдан аввал Қурайшнинг энг неъматга кўмилган йигитларидан бири эди. Қарангки, шаҳид бўлиб, жасади ёлғиз бир чопон билан кафанланди. Бошини ўраса оёғи, оёғини ёпса, боши очилиб қоларди. Бу ҳолатни кўрган Жаноби Раусулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Чопони билан бошини беркитиб, оёқларини эса ҳушбўй изҳир ўти билан ўранглар»,− деб амр бердилар. Расулуллоҳ Уҳуд шаҳидларини иккита-иккитадан қилиб, латта парчаси билан кафанлаб ва сўнгра қайсинисини кўпроқ Қуръон билишлигини сўраб, унга ишорат қилинган кишини қабрнинг ўнг тарафига қўйдириб, «Бу инсонларга қиёмат кунида шоҳидиман!» − дер эдилар. Ҳазрати Пайғамбар, шаҳидларни жаноза намози ўқитмасдан, ғусул қилдирмасдан, қонлари билан, қандай вафот қилган бўлсалар, ана шундай дафн қилдирдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ