Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шомга қилган илк сафарлари

3 йил аввал 2103 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳиссалом ўн икки ёшга кирганларида амакилари Шомга сафарга отланди. Энг яқин кишисидан айрилиш Расулуллоҳга қаттиқ таъсир қилиб, маъюсланиб қолгандилар. Бундан юраги эзилган Абу Толиб болани бирга олиб кетишга жазм этди. Улар Шомда узоқ туришмади. Орқага қайтишаётганда Сурия билан Арабистон сарҳадига жойлашган Бусро кентига қўниб, яҳудийларнйнг уламоларидан бири роҳиб Баҳойро билан учрашишди. Баҳойро яҳудийларнинг муқаддас китобида зикр этилган, шу замонда араблар орасидан чиқадиган пайғамбар ҳақида сўраб-суриштирди. Карвондагилар бир овоздан ҳали ундай Зот дунёга келмаганини айтишди. Яҳудий ва насоролар Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларини, араблардан пайғамбар етишиб чиқиши мумкинлигини жон-жаҳдлари билан рад этишарди. «Улар аввал эътироф қилган пайғамбар дунёга келганда уни инкор этишди. Аллоҳ кофирларни раҳматидан дариғ тутади» (Бақара сурасидан).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ