Хайрия уюшмаси

1 ўн йил аввал 2305 siyrat.uz

Қурайшлар Фижор урушидан қайтгач, хайрия уюшмаси қуришга қарор қилишди. Қабила бошлиқларидан Абдуллоҳ ибн Жудъон Таимнинг ҳовлисида уюшма ташкил этилди. Бу ишда Абдуманофнинг икки ўғли бўлмиш Ҳошим ва Мутталиб авлоди, Асад ибни Абдулуззо, Зуҳра ибни Килоб авлоди ва Таим ибн Мурра авлоди жамоаси қатнашди. Улар иттифоқ тузиб, маккаликлардан ёки мусофирлардан бирортаси Маккада зулмга учраса, унга ёрдам бериб, ҳақни қарор топтиришга қарор қилишди. Пайғамбаримиз ҳам амакилари билан бирга уюшмага аъзо бўлдилар. У киши пайғамбарлик шарафига эришгач, мен Абдуллоҳ ибн Жудъонинг ҳовлисида қурилган уюшмага кирганман, бу ташкилот қизил туялардан қимматроқ, агар ҳозир ҳам биров шундай ишга даъват этса, сира иккиланмай қабул қилардим, деганлар. Пайғамбар алайҳиссалом одамларга гўзал хулқ-атворларни ўргатишга юборилганлар, хайрия уюшмасининг ишлари ҳам гўзал ахлоқ жумласига мансуб. Ислом дини мана шундай олийжаноб ишларни эътироф этади. Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Мен гўзал ахлоқларни жам этиш учун юборилдим», деган сўзлари шу фикрнинг тасдиғидир. Мазкур уюшмага кирган кўпчилик хулқ-атворини ўзгартириб, яхшиларнинг сафидан жой олишган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ