Расулуллоҳнинг Шомга қилган иккинчи сафари

1 ўн йил аввал 2302 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳйссалом йигирма беш ёшга кирганларида Шомга иккинчи марта сафарга отландилар. Асад жамоасидан бўлмиш Хувайлиднинг қизи Хадижа бой савдогар хонимлардан эди. У одам ёллаб, шерикчиликка тижорат қиларди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ғоят самимийлигини, ростгўйлигини, қабиладошлари уни Амин (ишончли) деб аташларини эшитган Хадижа у кишини ишга ёллаб, молларининг энг аслини берди ҳамда содиқ хизматкори Майсарани ҳамроҳ қилиб Шомга жўнатди, бу галги савдо-сотиқ жуда катта фойда келтирди, тужжорларнинг ишлари доим ўнгидан келиб, барака ёғилиб турди.    Расулуллоҳнинг хосиятли одамлигини кўрган Майсаранинг ҳурмати чандон ортиб, у кишига бир умр боғланиб қолди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ