Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати (4)

3 йил аввал 2966 siyrat.uz

Исломга ошкора даъват ва унга қаршиликлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломни оммага даъват қилиш буюрилганда, биринчи бўлиб қилган ишлари ўзларининг Қурайшдан бўлган оила аъзоларини Сафо тоғига тўпладилар. Сўнг уларга дедилар: «Мен сизга бирор киши ўз халқига қилмаган ҳадяни тақдим қиляпман. Мен сизга динингиз ва дунёнгизда улкан муваффақиятни олиб келдим. Аллоҳга қасамки, У мени оламларга Набий қилиб юборди». Қурайш буни тушунмади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда қўпол гапирди, унга танбеҳ берди. Улар у Зотга қаршилик қила бошлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши бўлган инсон унинг амакиси Абу Лаҳаб бўлиб, у ҳақида Лаҳаб сураси («Масад» сураси – тарж.) нозил қилинган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қаршиликларидан ҳеч ҳам хавотирга тушмадилар ва одамларни ҳақ йўлга чорлашда давом этдилар. Бу даъватни эшитиб тепа сочи тикка бўлиб кетадиган кофирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумга нисбатан жуда катта қийинчиликлар, муаммоларни юзага келтиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада намоз ўқиб турганларида кофирлар у Зотнинг муборак бўйинларига (қандайдир бир) матони ўраб тортар эди. Бу у кишининг бўғилишига ва кўзлари катта-катта бўлиб кетишига сабаб бўларди. Шу вақтда туянинг ахлатга тўла, ифлос ичак-чавоқларини у Зотнинг бошига ташлашди. Улар ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошларини ёриб, шаҳид қилмоқчи бўлишди. Улар у кишига тош отишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига ҳеч ким кирмаслигини таъминлаш учун қўриқчилар қўйишди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига қаттиқ озор етказишди. Саҳобалар иссиқ чўғларнинг устига ётқизилдилар. Баъзилари яланғоч ҳолда қизиган қумга ётқизилиб устларига харсанг тош бостириб қўйилди. Улар туну кун давомида қамчиланди ва бўйинларига ип боғлаб, қоя тошларда судралди. Уларнинг айримлари ёнғин тутунидан нафас ололмасликлари учун ёпиқ хоналарда қамаб қўйилди. Айримларини ҳайвонларнинг терисига ўраб, куйдирадиган қуёшга ётқизилди. Баъзиларини икки туяга боғлаб, туяларни қарама қарши томонга ҳайдашди: туялар югурганда уларнинг танаси иккига айрилиб кетди. Ҳазрат Сумайя розияллоҳу анҳо танасининг нозик жойларига пичоқ суқиш йўли билан ўлдирилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар уч йил мобайнида тазйиқ остида бўлдилар. Мушриклар бир тишлам овқат ёки бир қултум сув Аллоҳга ишонган саҳобаларга етмаслиги учун зўр бериб ҳаракат қилишди. Болалар очликдан йиғлашарди, лекин золимлар уларга асло раҳм қилишмасди. Мусулмонларнинг ягона «жиноятлари» Аллоҳга ишонишлари ҳамда мушриклар сиғинаётган тошларга ибодат қилмаётганликлари эди. Улар (мусулмонлар) уларнинг (мушрикларнинг) ўғриликларларида, (хамр) ичишларида, қимор ўйнашларида, уят (зино) ишларида ва бошқа ёмонликларида мушрикларга қўшилмадилар. Макканинг кофирлари зулм ва таъқиб орқали Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни динга даъват қилишдан тўсиш мақсадларига ета олмагач, бойлик ва мартаба билан уларни чалғитмоқчи бўлди. Улар унга (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга – тарж.) деди: «Агар бойлик истасанг, биз сенга тўлиб-тошган бойлик тортиқ қиламиз. Агар раҳбарлик истасанг, биз сени ўзимизга қирол этиб танлаймиз. Агар уйланишни истасанг, биз сени сен истаган аёлга уйлантирамиз». Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоблари битта бўлди:«Мен буларнинг ҳеч бирини истамайман. Мен ўзим у билан юборилган йўлни (пайғамбарликни) тўхтата олмайман. Агар сиз бир қўлимга қуёшни ва бошқасига ойни қўйсангиз ҳам, мен бу ишни тарк этмайман». Қисқа қилиб айтганда, ҳаққа чақириш ҳар қандай оғир вазиятда ҳам давом этган. Шу кунгача ер юзида ҳеч бир куч уни тўхтатиб қололмади. Бунга қаршилик қилувчилар доим ҳалокатга учрашди ҳамда шармандаликка юз тутдилар. Қиёматача бу ҳол давом этади. Қачонки биз Ислом йўлида мустаҳкам турар эканмиз ва севимли Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимларига амал қилар эканмиз, ҳеч қачон мағлуб бўлмаймиз!



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ