Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон (8)

3 йил аввал 2920 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳиссалом кўксларининг ёрилишдаги ҳикматлар ва унинг фойдалари. Аллома Ибн Мунир айтади: «Пайғамбар алайҳиссалом кўксларининг ёрилиши ва ул Зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳиссаломни имтиҳон қилиб кўргани ва ул Зотнинг бунга қилган сабрларининг туркумидандир. Бироқ Расулуллоҳдаги ҳолат машаққатлироқ ҳамда устунроқ саналади. Сабаби Исмоил алайҳиссаломдаги ҳолат ул Зотни иймонларини бир имтиҳон қилиб кўриш мақсадида бўлиб, ҳақиқатда ўша нарса (яъни Аллоҳ йўлида оталари томонидан қурбон қилинишлари) рўёбга чиқмаган. Лекин Расулуллоҳда эса ҳақиқатдан ҳам кўксилари ёрилган. Қолаверса, бундай воқеа такрор-такрор бўлган. Ўз оналари, боболаридан узоқда, кичик ёшли етимлик чоғларида содир бўлган».2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксилари ёрилганида қалбларидан олиб ташланган қора қуюқ қон ҳамда фариштанинг: «Бу сендаги шайтоннинг насибаси эди». деб айтгани ҳақида шайхулислом Абулҳасан Субкий раҳимаҳуллоҳдан сўрашганида қуйидагича жавоб берган: «У нарса Аллоҳ таоло барча инсониятнинг қалбларида шайтоннинг васвасаларини қабул қилгувчи қилиб яратган қуюқ қон бўлиб, у нарса Расулуллоҳнинг қалбларидан бутунлай чиқариб ташлангандир. Шундан сўнг у кишининг қалбларида шайтоннинг қиладиган васвасаси учун бирон бир ўрин қолмади. Бу айтганимиз бу борадагаи зикр қилинадиган ҳадисларнинг маъносидир. Аслида ҳам ул Зотда шайтоннинг (васваса қилиш борасидаги) насибаси йўқ эди. Бироқ фаришталарнинг ул Зотдан олиб ташлаган нарсаси бу башарият табиатидаги бир нарса эди. Ана шу қабул қилувчи нарса кетказилган. Лекин шуни билишимиз лозимки, бу қабул қилувчи нарсани у Зотнинг қалбларида мавжуд бўлганлиги, қалбларига васваса тушишини билдирмайди».(Бундай ўйга бормаслик керак!) Кейин Абулҳасан Субкийга: «Бўлмаса, нима учун Аллоҳ таоло васвасани қабул қилувчи бу хилқатни шарафли Зотда яратди, ҳолбуки уни Расулуллоҳда яратмаса ҳам бўларди-ку?», деб айтилди. Субкий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу нарса инсоний жузларнинг жумласидандир. Инсоний хилқатни мукаммал яратилмоғи учун ўша нарсанинг бўлиши лозим эди. Ана ди ўша нарсани олиб ташланишига келсак, у Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган Раббоний иззат-икром намунасидир». Бошқа бир олим (бу саволга) шундай жавоб берган: «Агар Аллоҳ таоло ўз Набийсини мана шундоқ, яъни (васвасани қабул қилувчи қуюқ қонсиз) яратганида эди, бутун одамзотга Расулуллоҳнинг ҳақиқатлари ҳақида мукаммал хабардор бўлиш имконияти бўлмас эди. Бутун инсониятга Расулуллоҳнинг зоҳир (ташқи кўринишлари)нинг мукаммаллиги қандай намоён бўлган бўлса, худди шундай ботинлари (ички кўринишлари)нинг мукаммаллиги ҳақида ишонч ҳосил қилишлари учун ҳам Аллоҳ таоло ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ботинларининг ҳақиқатини Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида намоён қилди».

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам− комил инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ