Амакилари Абу Толиб ила бўлишлари

3 йил аввал 2897 siyrat.uz

Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у кишининг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди. Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳнинг ота бир, она бир акалари эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзига ўғиллари Али, Жаъфар ва Ақийллардан ҳам яқин тутар, доимо ўзи билан олиб юрар эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли камчиликлардан холи бўлиб ўсишларини таъминлади. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ёмонликлардан узоқда, ҳамма фазилатларга яқин бўлган ҳолда ўсиб бордилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт-ўн беш ёшларида Қурайш ва Қайс қабилалари орасида чиққан урушда қатнашдилар. Амакиларига камон ўқи олиб бериб турдилар. Шундоқ қилиб ёшликларида уруш нима, жасорату шижоат нима эканлигини синаб кўрдилар. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам вояга етиб қолганларида қўй боқиш ила тирикчилик ўтказдилар. У Зот алайҳиссалом арзимаган ҳақ учун одамларнинг қўйини боқдилар. Бу ишда ҳам Аллоҳ таолонинг инояти ила у Зотнинг келажакда пайғамбарлик қилишларига тайёргарлик бор эди. Ҳайвонлар ичида энг ювоши бўлган қўйни боқиш ҳамма пайғамбарлар қилган ишдир. Чунки бу иш уларнинг кейинчалик ўз умматларига раҳбарлик қилишларига тайёргарликдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ