Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати (7)

3 йил аввал 9702 siyrat.uz

Меърож
Меърож ҳодисаси Тоифдан қайтганларидан сўнг, нубувватнинг ўнинчи йили юз берди. Меърож воқеаси Ислом тарихида буюк аҳамиятга эга. Барча анбиёлар орасидан фақатгина бизнинг Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Меърожнинг берилиши, бу − шарафдир.

Бу ҳодисанинг қисқача талқини қуйидагичадир:

Жаброил алайҳиссалом ва Микоил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Буроқ (жаннатдан келтирилган махсус от)га ўтиришга ва уни Маккадан олиб Қуддусдаги Масжидул Ақсога исро этишга таклиф қилди. Буроқ жуда жадал эди. Ҳар бир қадамининг узунлиги кўз етиши мумкин бўлган масофадан узоқроқ эди. Қачонки улар Масжидул Ақсога етгач, ташқарида азон чақирилди ва бошқа барча анбиёлар иқтидо қилган намозга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам имомлик қилдилар.

Шундан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли осмонларга кўтарилиб бошқа анбиёлар билан учрашдилар. Биринчи осмонда Одам алайҳиссаломни, иккинчи осмонда Исо алайҳиссаломни ва Яҳё алайҳиссаломни, учинчи осмонда Юсуф алайҳиссаломни, тўртинчи осмонда Идрис алайҳиссаломни, бешинчи осмонда Ҳорун алайҳиссаломни, олтинчи осмонда Мусо алайҳиссаломни ва еттинчи осмонда Иброҳим алайҳиссаломни учратдилар (Саҳиҳ Бухорий).

Шундан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидратул Мунтаҳа (Арш [Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тахти] га жуда яқин бўлган ва ҳеч қандай махлуқ ўта олмайдиган ҳудуд)га бордилар ва жаннатга кирдилар. У (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам – тарж.) жаннатнинг ажойиботларини кўрдилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли хил жазолар ила тўлган жаҳаннамни кўрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада олисроққа бордилар ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлишдек юксак шараф билан тақдирландилар.

Намознинг фарз бўлиши мана шу ҳодисада юз берган эди. Шундан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага қайтдилар. Бу тўла-тўкис сафар биргина кечадан ўрин олди. Эртаси кун эрталаб Меърожнинг янгиликлари Маккага тарқалди ва одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қила бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни синаш учун улар Байтул Мақдисни тасвирлаб беришни сўрашди ва бошқа бошдан кечирганлари ҳақида сўрашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улар суриштирган ҳамма нарсани очиқ-ойдин тасвирлаб бердилар. Қайтишда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшнинг савдо карвони ёнидан ўтган эдилар, у вақтда улар Шомга кетаётган эдилар. У улар билан саломлашди ва улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни овозидан танишди. Қачонки карвон Маккага қайтгач, улар бунга ва бошқа улар шоҳид бўлган воқеаларга гувоҳлик берарди. Бу эса уни (Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни – тарж.) рад этаётларга очиқ-ойдин далиллар эди. Ҳатто шунча исбот билан ҳам, охир оқибатда энди кофирлар бу сафарни сеҳр деб атадилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар дейишди. Иймон келтирганларда эса бошқача ҳолат, улар Меърожга ҳеч бир иккиланишсиз ишонишди. Биринчи бўлиб ишонган киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эди. Меърожнинг ўгитлари

Бир гуруҳ одамлар мисдан бўлган тирноқлар ила юзлари ва кўксиларини тирнар эди. Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гуруҳ ҳақида сўраганларида, Жаброил алайҳиссалом «Улар дунёда ғийбат қилган кишилар», дея жавоб берди.

Бир киши дарёда сузар эди ва унга узлуксиз ҳарсанг тош отилар эди. Жаброил алайҳиссаломдан сўралганда, бу одам олдин судхўрлик (рибо) билан шуғулланар эди, деб жавоб берди.

Бир гуруҳ одамларнинг бошлари ҳарсанг тошлар билан парчаланарди. Шундан сўнг уларнинг боши яна асл ҳолига қайтарди ва яна мажағлана бошларди. Бу жазо доимо давом этарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан улар кимлигини сўраганларида, у улар фарз намозларини ўқимаган кишилар, дея жавоб берди.

Бир гуруҳ одамларнинг жинсий аъзоларида йиртиқ-сиртиқ латта боғланган эди. Улар худди туялар ўтлатилганидек Жаҳаннам тиканлари ва тошлари билан озиқлантирилади. Жаброил алайҳиссалом бу ҳолатни улар закотларини бермаган кишилар, дея изоҳлади.

Баъзи эркак ва аёлларнинг олдида иккита идиш турар эди. Бир идишда пишган гўшт ва бошқасида сасиган гўшт бор эди. Улар сасиган гўштни еяр эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан улар кимлигини сўрадилар. У улар зинокор эркак ва аёллар дея жавоб берди.

Йўлнинг ўртасида бир таёқ бўлиб, ким унинг ёнидан ўтса, парчалар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан бунинг сабабини сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом бу таёқ йўл ёқаларида беркиниб олиб, йўловчиларнинг молини талон-тарож қиладиган йўлтўсар умматларнинг мисоли эканлигини айтдилар. Бир гуруҳ одамлар кўтаришга қодир бўлмаса-да улкан ёғочлар уюмини тўплаб олган эдилар, ўшанда ҳам яна ёғоч уюмини қўшишда давом этардилар. Бу гарчи одамларнинг ҳақларини адо қилмаган бўлсалар-да, зиммаларига қайта-қайта масъулият олаверадиган кишиларнинг мисолидир. Бир гуруҳ кишиларнинг тиллари ва лаблари темирдан бўлган қайчи ила қирқилар эди. Кесилгандан кейин улар асл ҳолатига қайтарди. Уларнинг тиллари ва лаблари яна қирқиларди ва бу усул давомли жазо эди. Жаброил алайҳиссаломдан уларнинг кимлиги сўралганда, у бу одамлар маъруза қилувчилар ва бошқаларга маслаҳат берувчилар, лекин ўзлари унга амал қилмайдиган кишилар деб жавоб берди. Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ