Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандоқ нозил бўлар эди?

3 йил аввал 2417 siyrat.uz

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», дедилар. Оиша: «Батаҳқиқ, совуғи шиддатли кунда у Зотга ваҳий тушганини, у кишидан ажралганда эса пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушса оғирлашиб, юзлари оқариб кетар эди». Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушган пайтда бошларини қуйи солиб олар эдилар. Саҳобалари ҳам бошларини қуйи солиб олар эдилар. У Зотдан очилганда бошларини кўтарар эдилар». Иккисини Муслим ривоят қилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ