Кофирларнинг пайғамбар алайҳиссаломга қарши ташвиқот ҳақида маслаҳатлари

7 йил аввал 1177 siyrat.uz

Бу масалага мушриклар қандоқ қараганликларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиб олинади. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва бойлардан бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга озор беришда, Қуръони каримга қарши ҳужум уюштиришда етакчилардан бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Ҳаа мийм танзийлул китаби» оятини масжидда ўқиётганларида, Валид ибн Муғийранинг кўнгли эриб, ўз қавми бани махзум қабиласи олдига борди ва: «Аллоҳга қасамки, мен ҳозиргина Муҳаммаддан бир калом эшитдим, у башарнинг каломи эмас, у жиннинг каломи ҳам эмас, бу каломнинг ўзгача ҳаловати бор, бу каломнинг ўзгача таъсири бор, албатта, унинг усти самарали, ости баракали, албатта, у устун келади ва ҳеч нарса ундан устун бўла олмайди», деб айтди. Сўнгра уйига қараб кетди. Қурайш қабиласи аъзолари: «Аллоҳга қасамки, Валид диндан чиқибди, Қурайшнинг барчаси ҳам диндан чиқади энди» дедилар. Шунда Абу Жаҳл ўрнидан турди ва: «Уни менга қўйиб қўйинглар, ўзим эплайман», деди. У Валиднинг олдига бориб хафа ҳолда ўтирди. Валид уни кўриб: «Нега хафа кўринасан?» деди. «Мен хафа бўлмай ким хафа бўлсин, деди Абу Жаҳл муғамбирлик билан, Қурайш қабиласи сенга ёрдамга нафақа йиғяпти, уларнинг фикрича, сен Муҳаммаднинг каломига тан берибсан ва Муҳаммад ва Абу Бакрнинг ортидан қолган таомларини сўрамоқчи бўлаётган экансан». Валиднинг аччиғи чиқди ва: «Менинг молим ва фарзандим ҳаммадан кўп эканини билмайсанми, нима, Муҳаммад ва унинг шерикларининг қорни тўйиб қолибдимики, улардан овқат ортиб қолса», деди. Сўнг ўриндан туриб Абу Жаҳл билан бирга қабиласи аъзолари ўтирган жойга келди ва: «Муҳаммадни жинни деяпсизлар, уни жиннилик қилганини ҳеч кўрганмисизлар?» деди. «Худо ҳаққи, кўрганимиз йўқ», деди қабила аъзолари. «Уни шоир демоқчисизлар, бирор марта шеър айтганини биласизларми ўзи?» деди. «Худо ҳаққи, билмаймиз», дедилар. «Уни ёлғончи демоқчисизлар, бирор марта ёлғон гапирганини биласизларми ўзи?» деди. «Худо ҳаққи, билмаймиз», дедилар. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлишларидан аввал ростгўйликлари учун «амин» деган ном олган эдилар. Қурайш қабиласи аъзолари Валид ибн Муғийрага: «Нима дейлик, бўлмаса?» дедилар. Валид ўйланиб қолди, ўзича ўлчаб-бичди-да: «Қуръон таъсирчан сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас», деди. Шундоқ қилиб, ҳаммалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида одамларга бир хил гап, у сеҳргардир, деб айтишга келишиб олдилар. Улар ҳаж мавсумида ҳожиларнинг йўлига одам қўйиб, шу маънода тескари ташвиқот олиб боришга режа туздилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ