Ҳамза ибн Абдулмуттолибнинг Исломга кириши

1 ўн йил аввал 2255 siyrat.uz

Бир куни Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирганларида олдиларидан ўтиб кетаётиб У зотга қаттиқ озор бериб сўкди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир нарса демадилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон исмли кишининг озод қилган чўриси бу хабарни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамзага бориб айтди. Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитиб Ҳамзанинг ғазаби жумбушга келди. Ўрнидан сапчиб туриб қуролини қўлга олди. У Абу Жаҳлни излаб топди. У Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирар эди. Ҳамза Абу Жаҳлнинг олдига етиб бориши билан бошига камон билан бир тушириб қонини оқизди ва: «Мен унинг динида бўлсам ҳам, унинг айтганини  айтадиган бўлсам ҳам, сен уни сўкадиган бўлиб қолдингми!?» деди. Абу Жаҳл жим қолди. Ҳамза мусулмон бўлди. Қурайш кофирлари бундан жуда ҳам паришон бўлдилар. Чунки ўша пайтдаги жамиятда Ҳамзанинг тутган ўрини жуда ҳам муҳим эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ