Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларини қабилаларга таништиришлари

1 ўн йил аввал 2333 siyrat.uz

Исро ва Меърождан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини очиқ равишда турли қабилаларга таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай фурсат ҳаж мавсуми эди. Атроф жавонибдаги қабилалар ҳар йили ҳажга гуруҳ-гуруҳ бўлиб келар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одам кўп тўпланадиган жойларга бориб уларни Исломга чақирар, Қуръони каримдан тиловат қилиб берар эдилар. У Зот: «Эй бани фулон! Мен сизларга Аллоҳнинг Расулиман. Сизларни Аллоҳга ибодат қилишга, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликка амр қилинганман. У Зотдан бошқа ибодат қилаётган нарсаларингизни тарк қилишга чақираман. У Зотга иймон келтиринг! Мени душманлардан ҳимоя қилинг. Токи У Зот юборган нарсани баён қилиб берай», дер эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъзларини тугатишлари билан Абу Лаҳаб ўрнидан туриб: «Эй бани фулон! Албатта, манави сизларни Лот ва Уззони ва сизларга ошно бўлган жинларни бўйинларингиздан отиб ташлашга даъват қилмоқда. Ўзи келтирган бидъат ва залолатга чақирмоқда. Унга итоат қилманглар. Унга қулоқ османглар», дер эди. Ана шундоқ ҳолда биров қабул қилмаса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларини давом эттирар эдилар. Пайғамбарлик келганига ўн бир йил тўлди. Яна ҳаж мавсуми келди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам яна ўзларини қабилаларга таништира бошладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ