Ислом жамияти қуришнинг бошланиши

1 ўн йил аввал 2356 siyrat.uz

Ўтган сатрларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали Мадинаи Мунавварага етиб келмай туриб, Қубо масжидини қурганлари, етиб келгандан кейин эса Масжиди Набавийни қуришни бошлаганлари зикр қилинди. Бу ҳар бир Ислом жамиятида масжид қанчалик муҳим ўрин тутишига далолат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб ал-Ансорийнинг уйида етти-саккиз ой истиқомат қилдилар. Масжидлари ва унинг ёнидаги ҳужралари битгандан кейин ўша ёққа кўчиб ўтдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келгунларича Мадина шаҳри «Ясриб» деб аталар эди. «Ясриб» арабчада «ёмонлик» маъносини англатади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарнинг номини «Мадина» деб атадилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ