Урушга изн берилиши

1 ўн йил аввал 1930 siyrat.uz

Авваллари мусулмонларга ҳатто ҳимоя учун кофирларга қарши жанг қилишга рухсат йўқ эди. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг саҳобаи киромларига истаганларича азоб беришар, зулм қилишар эди. Саҳобаи киромлардан баъзилари калтакланган, ярадор бўлган ҳолларида келиб, бошларидан ўтган ноҳақлик ва зулмдан шикоят қилсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сабр қилинглар, менга уруш қилиш учун изн берилгани йўқ», дер эдилар. Мусулмонлар «Роббимиз − Аллоҳ» деганлари учун мушриклар уларни азоб-уқубатларга мубтало этдилар. Баъзиларини ўлдирдилар, бошқаларини калтакладилар, ярадор қилдилар, турли қийинчиликларга солдилар. Охири келиб, мушриклар уларни бутунлай йўқ қилиб юбориш пайида бўлиб қолдилар. Ана шунда мусулмонлар ўз маҳбуб диёрларини, аҳли аёл, қариндош-уруғ, молу мулкларини ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар. Лекин мушриклар уларни ҳижрат қилиб борган жойларида ҳам тинч қўймадилар. Ана шундагина мусулмонларга уруш қилишга изн берилди. Изн берилмаса ҳам, бўлмас эди. Ҳаддидан ошган кофирлар ҳар нарса қилишлари мумкин эди. Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: «Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир». Ушбу ояти карима мусулмонларга кофирларга қарши уруш қилишга изн берувчи биринчи оятдир. Бу оятда мусулмонларга уруш қилишга рухсат мазлум бўлганлари, азоб-уқубатга қолганлари учун берилгани очиқ-ойдин айтилмоқда. «Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди». Демак, кофирлар аввал мусулмонларга қарши уруш очган. Мусулмонлар ҳужумга ва зулмга учраганлар. Энди улар ўзларини ҳимоя қилмасалар, бўлмайди. Кофирлар уларни йўқ қилиб юборишлари мумкин.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ