Таълим бериш — асирликдан озод бўлиш

3 йил аввал 2057 siyrat.uz

Бадр урушида мусулмонлар қўлига асир тушган мушриклардан тўлов беришга имкони йўқлари ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар учун ҳам озодликка чиқиш йўлини очиб бердилар. Бу йўл дунё тарихи мислини кўрмаган йўл эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур асирлар, мусулмонларнинг болаларидан ўн кишига ўқиш-ёзишни ўргатиб қўйса, озод бўлишларини эълон қилдилар. Асирлар озодликка чиқиш йўлида мусулмон ёшларга ўқиш ва ёзишни таълим бера бошладилар. Кейинчалик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ваҳийни ёзишга мутахассис бўлган, Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳулар пайтида Қуръони каримни жамлашда асосий ўрин тутган саҳобий Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу худди ўша асирлардан ўқиш-ёзишни ўрганган мусулмон ёшлардан бири эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ