Шўро мажлиси

3 йил аввал 2108 siyrat.uz

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васаллам саҳобалар билан душманга қарши чиқиш керакми ёки Мадинадан чиқмай туриш яхшими, масаласида маслаҳат қилдилар. У Зотнинг ўзларининг фикрларича, Мадинадан чиқмасдан, тўсиқлар ҳосил қилиб туриш, агар душман бостириб кирса, тор кўчаларга кираверишда уруш қилиш, аёллар эса уйларнинг устидан ёрдам беришлари керак эди. Бу фикрга мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ҳам қўшилди. Лекин Бадр урушида қатнаша олмай қолган кўпчилик саҳобалар, айниқса, ёшлар қарши чиқишни сўраб маҳкам туриб олдилар. Кўпчиликнинг фикри шу бўлиб кўринди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ