Шаҳидларни дафн этиш

1 ўн йил аввал 2681 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳиссолату вассалам Уҳудда шаҳид бўлганларни жон таслим этган ерларида дафн этишга амр қилдилар: «Мақбараларга олиб борилмасинлар», дедилар. Жарчилар бу амрни ҳамма ерга етказдилар. Мақбараларга олиб кетилган шаҳидларни ҳам қайтариб келдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам ўзлари бошида туриб икки-уч кишини бир қабрга қўйдилар. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳамро ва Амр ибн Жамҳларни ўзаро муҳаббатлари эътиборидан бир қабрга дафн этдилар. Пайғамбар алайҳиссолату вассалам: «Бу дунёда бир-бирларини яхши кўрган бу икки кишини бир қабрга қўйинглар», дедилар. Уҳуд урушида мусулмонларнинг байроқдори бўлган улкан саҳобий Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳам шаҳид бўлдилар. У киши мусулмон бўлишларидан олдин Қурайшнинг энг эркатой ва нозу неъматга кўмилган, егани олдида емагани ортида, зару кимхобларга бурканган йигитларидан бири эдилар. Шаҳид бўлганларида эса у зотга ўзлари кийиб юрган чопондан бошқа кафанлик топилмади. Чопонни бош томонига тортсалар, икки оёқлари очилиб қолди. Оёқларига тортсалар, бошлари очилиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У билан бошини ёпинглар, оёғига изхир ўсимлигидан қўйинглар», деб амр қилдилар. Умуман олганда, Уҳуд уруши мусулмонлар учун катта дарс бўлди. Сал бўлмаса қақшатқич зарбага айланиши мумкин бўлган бу уруш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тадбиркорликлари туфайли мушрикларнинг муродларига ета олмай юртларига қайтиб кетишлари билан тугади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ