Жанг бўлмаган ғазотлар

7 йил аввал 1192 siyrat.uz

Ҳижратнинг олтинчи йилида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфённинг карвонини кўзлаб Бадрга чиқдилар. У ерда саккиз кун туриб қайтдилар. Уруш бўлмади.
Шунингдек, Давматул жандалга ҳам аскар тортиб бордилар. У ердан ҳам тўқнашув бўлмай ортга қайтилди.
Шу билан бирга, тинч ҳаёт ҳам давом этар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар Ислом давлатини Аллоҳ таолонинг бевосита аралашуви билан мукаммаллаштириб борар эдилар. Қуръони каримнинг оятлари нозил бўлиши билан уларни ҳаётга татбиқ қилишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп нарсаларни баён қилиб берар эдилар. Ибодат, ахлоқ-одоб, муомала ва қонун-қоидалар исломийлашиб борар эди. Бу нарсалар энг муҳим нарсалар бўлиб, уларнинг қандай амалга ошганлиги тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларимизда батафсил баён қилинган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ