Саййиди олам солаллоҳу алайҳи васалламнинг волидлари ҳазрат Абдуллоҳнинг уйланишлари

3 йил аввал 2309 siyrat.uz

Набийи маъсум соллаллоҳу алайҳи васаллам аждодларидин бўлғон Ҳошимнинг насли ёлғиз Абдулмутталибнинг ўзи эрди. Андин бошқа фарзанди йўқ эрди. Лекин Абдулмутталибнинг бир мунча авлоди бор бўлуб, машҳурлари Абу Толиб, Аббос, Ҳамза ва Абдуллоҳ эрдилар. Абдулмутталиб бу фарзандларидин Абдуллоҳни кўп яхши кўрур эрди. Анга Бани Зуҳра қабиласининг буюк сардори Ваҳбнинг қизи Оминани олиб берди. Чунки ҳазрат Омина Қурайш жамоасида насаб ва шарафда ҳаммадин баланд қиз эрдилар ва ҳазрат Абдуллоҳ уйланган вақтларида (Оминанинг) ёшлари ўн саккизларда эрди. Манкуҳалари ҳазрати Омина ила қайноталарин уйларида қўшилдилар ва уч кунғача алар уйларида турдилар. Шул муддатда ҳазрати Саййидул кавнайн ва Расулус сақалайн соллаллоҳу алайҳи васаллам нури ақдаслари ҳазрати Оминаға ўтди ва ул зот қудсий сифот (сифатлар)ға ҳомила бўлдилар. Ҳамл замонасида оғирлик ва бошқоронғулик деган нарсаларни билмадилар, яъни ҳамллари одатдаги ҳамллардин бошқа бўлди.

Ҳазрат Абдуллоҳ аҳлиялари ила Маккаи мукаррамада эрдилар, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарин қоринларида икки ойлик бўлғонларида оталари сафарға чиқдилар ва сафарда бемор бўлдилар. Беморлик ҳолларида Маккаи мукаррамаға етолмай, Мадинаи мунавварада тоға жамоаларин қошларида бир неча муддат қолдилар. Охир шул ерда вафот қилдилар. Қабрлари Мадинаи мутаҳҳарада ҳарами шарифға яқин бир ердадур. Ҳазрат Омина ҳамллариға тўққуз ой тўлғонда тўлғоқ дардининг муқаддимасини сеза бошладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ