Эй Абу Жандал, сабр қил!

1 ўн йил аввал 2266 siyrat.uz

Ушбуларни ёзиб туришганида Суҳайл ибн Амрнинг мусулмон бўлган ўғли Абу Жандал кишанларини судраб қочиб келиб қолди. Суҳайл ўғли Абу Жандални кўриб, олдига борди-да, юзига тарсаки тушириб, ёқасидан судради. Сўнгра: «Эй Муҳаммад, мана бу сулҳни тузиб бўлганимиздан кейин келди», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Тўғри айтдинг», дедилар. Суҳайл Абу Жандални ёқасидан бўғиб, Қурайшга қайтариб судраб олиб кета бошлади. Шунда Абу Жандал бор овози билан: «Ҳой мусулмонлар! Мушрикларга қайтариламанми?! Ўз динимда фитнага учрайманми?!» деб бақира бошлади. Бу эса саҳобаларнинг дардига дард, аламига алам қўшди. Чунки саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрган тушларидан башорат олишиб, албатта, Маккани фатҳ этишларига ҳеч шубҳа қилмай келган эдилар. Сулҳ тузилиб, қайтиб кетиш ҳақида гап чиққанда эса уларни оғир қайғу босди, ўзларини гўёки ҳалокатга учраган билан баробар ҳис қилишаётган эди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Эй Абу Жандал, сабр қил, савоб оласан. Албатта, Ал




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ