Расулуллоҳнинг пайғамбар бўлишдан аввалги тирикчиликлари

1 ўн йил аввал 2333 siyrat.uz

 

 

Муҳаммад алайҳиссаломга оталаридан ҳеч нарса мерос қолмади, у киши камбағал оилада етим бўлиб дунёга келдилар, бани Саъд қабиласида эмизилиб, эмикдош биродарлари билан подачилик қилдилар. Маккага қайтиб келгач, арзимаган иш ҳақига одамларнинг қўйини боқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом дунёга, дунёвий машғулотларга ружу қўймадилар. Агар у киши дунёвий ишларга берилиб, бойлик кетидан қувсалар, абадий бахт-саодатдан бебаҳра қолардилар. Шу боис Аллоҳ таоло дунёга берилмасликка ва ундан йироқ туришга даъват этади. Олдин ўтган пайғамбарлар ўз ҳаётларида бу ўгитга қатъий амал қилганлари ҳаммага аён. Ийсо пайғамбар дунё ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлар, Мусо ва Иброҳим пайғамбарлар ҳам шундай йўл тутишган, улар ҳам болаликда оғир қийинчиликларга дуч келишган, ҳаёт машаққатларини сабр билан енгишган. Аллоҳ ўз пайғамбарларининг хулқ-атвори орқали одамларга ҳаёт неъматларига ўзини урмаслик, бойликка ортиқча ҳирс қўймасликни таълим беради. Маълумки, ер юзида ҳамма балои қазо бойликка ўчликдан, дунёга керагидан ортиқча берилишдан келиб чиқади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» китобидаги бир ҳадисда баён этилишича, пайғамбарларнинг ҳаммалари подачилик қилишган. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Жониворларнинг ювоши бўлмиш қўйни боққан инсоннинг дилида мулойимлик, меҳрибонлик куртак отади. Пайғамбарлар одамларни тўғри йўлга даъват этганларида уларнинг табиатидаги чарслик, қалбидаги беқарорлик тузалиб, мўътадил ҳолга келади.

Муҳаммад алайҳиссалом улғайгач, Соиб ибн Абу Соиб билан бирга тижорат қилдилар. Хадижага уйланганларидан кейин ҳам у киши ўз меҳнатлари билан пул топиб, кун кечирдилар. Аллоҳ Қуръони Каримдаги Зуҳо сурасининг 6-8-оятларида Расулуллоҳдан дариғ тутмаган неъматларини шундай зикр этади: «(Роббинг) етим деб сенга паноҳ бермай қўйдими, адашган, деб тўғри йўлга солмадими, фақир деб бой қилмадими?» Шунингдек, Шўро сурасининг 52-оятида: «Бошқа пайғамбарларга ваҳий қилгандек, сенга ҳам амримизга биноан Жаброилни юбордик. Сен аслида Қуръон ва иймон нималигини билмасдинг. Қуръонни шундай нур қилдимки, шу орқали истаган бандамни ҳидоятга муяссар этаман», дейди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ