Инжилдаги башорат

1 ўн йил аввал 2244 siyrat.uz

 

Ийсо алайҳиссалом ўз қавмига Инжилда Форқилит деган исм зикр этилиши ҳақида хабар берадилар. Форқилитнинг маъноси Муҳаммад билан Аҳмадга яқин. Буни Аллоҳнинг Саф сурасидаги 6-ояти тасдиқлайди: «Шунда Марямнинг ўғли Ийсо: «Эй Исроил авлоди, мен сизларга чиндан ҳам Худо томонидан юборилган, мендан олдин келган Тавротни тасдиқлагувчи, мендан кейин келадиган Аҳмад исмли пайғамбар билан башорат бергувчи Худонинг элчисиман», деди». Ийсо Масиҳ Форқилитни бизнинг Пайғамбаримизга мос келадиган сифатлар билан таърифлаган: «Форқилит инсонларни қилган хатолари учун айблайди, уларга бор ҳақиқатни ўргатади, чунки у ўз майлича эмас, Аллоҳдан эшитганларини баён этади». Қуръонда Нажм сурасининг 4-оятида: «Муҳаммад ўз майлича эмас, Аллоҳдан келган ваҳийларни айтади», дейилади. Инжилнинг узоқ вақт жаҳолат тўзонига кўмилиб, яқиндагина топилган Барнобо* нусхасида Расулуллоҳнинг исми очиқ зикр этилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ