Давс қабиласининг элчиси
3 йил аввал 2329 siyrat.uz
Расулуллоҳ Маккага қайтганларидан кейин Давс қабиласидан Туфайл ибн Амр элчи бўлиб келди. Бу машҳур саҳоба Абу Ҳурайранинг қабиласидан эди. Ўз қабиласининг мўътабар кишиси, машҳур шоири бўлган Туфайл Қуръон оятларини эшитгач, иймон келтириб, мусулмончиликка ўтди. Расулуллоҳ унга: «Изингга қайтиб, ўз қавмингни Исломга даъват қил», деб буюрдилар ва Худога ёлбориб: «Яратган эгам, Давс қавмини ҳидоят қил!» дея дуо қилдилар. Туфайл юртига қайтиб келгач, Расулуллоҳнинг кўрсатмалари бўйича иш тутди, бир талай одам Исломга кирди. Бу одамлар кейинчалик Пайғамбар алайҳиссаломга жуда кўп кўмаклашдилар.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Исро ва Меърож
Мавзуга оид мақолалар