Ансорларнинг мусулмон бўла бошлаши

1 ўн йил аввал 2001 siyrat.uz

 

Арабларнинг мавсумий йиғинларида Расулуллоҳ ансорлардан олти киши билан учрашдилар. Булар Хазраж қабиласининг Нажжор жамоасидан Асъад ибн Зурора, Авф ибн Ҳорис, Зурайқ жамоасидан Рофиъ ибн Молик, Салама жамоасидан Қутба ибн Омир, Ҳаром жамоасидан Уқба ибн Омир, Убайд ибн Адий жамоасидан Жобир ибн Абдуллоҳлар эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларни мусулмон бўлишга ва исломий тарғиботга ёрдамлашишга чақирдилар. Улар ўзаро маслаҳатлашиб, яҳудийлар айтган Пайғамбар мана шу, улар биздан илгари мусулмон бўлиб олишмасидан аввал биз уни эътироф этиб, иймон келтирайлик, дейишди. «Эй Муҳаммад, ўзаро уруш-жанжал, гина-адоват халқимизни адойи тамом қиляпти. Агар Аллоҳ сен орқали бирликка келтирса, сен биз учун энг мўътабар одам бўлиб қоласан», дейишди ва келгуси йили Каъба зиёратида учрашишга ваъдалашиб кетишди. Ясриб арабларининг мусулмон бўлиши ана шундан бошланди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ