Пайғамбарларнинг ҳижрати

3 йил аввал 1982 siyrat.uz

 

Муҳаммад алайҳиссалом бу ҳижратлари билан илгари ўтган пайғамбарларнинг суннатини бажо келтирдилар. Аввалги пайғамбарларнинг деярли ҳаммаси туғилиб ўсган юртидан бош олиб кетган, Иброҳим алайҳиссаломдан тортиб Ийсо Масиҳгача тарки ватан этишга мажбур бўлишган. Бу зоти мубораклар Парвардигорнинг даргоҳида беқиёс юксак мартабаларга эришгани ҳолда ўз қавми, уруғ-аймоғи томонидан хўрланган. Улар Аллоҳнинг розилиги йўлида ўз қавмига ибрат кўрсатиш ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун барча озору кулфатларга чидаб, сабр-қаноатда намуна бўлганлар. Агар Миср тарихига назар ташланса, Исроил (Яъқуб алайҳиссалом) ва у кишининг болалари қисмати ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Канъонликлар Юсуфни донолиги, ҳушхулқлиги учун ҳурматлаб, дини билан мутлақо қизиқишмаган. У киши Мисрга ҳижрат қилганлар. Вақт ўтиши билан мисрликлар Юсуф алайҳиссаломнинг беқиёс улкан хизматларини унутиб, бани Исроилни эзиб, жуда кўп ситамлар ўтказишган. Мусо билан Ҳорун Аллоҳнинг ибодатини бажо келтирмоқ ниятида бани Исроил қавмини Мисрдан олиб кетган. Яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни тан олмай ўлдиришга қасд қилишганда, у киши жон сақлаш учун қочиб кетишга мажбур бўлганлар. Масиҳ шогирдларига: «Ҳаққ учун қувилганлар бахтлидирлар, улар Аллоҳнинг даргоҳига кирурлар, яъни авлиёлар мақомига етадилар. Сизларга осмонда катта ажр берилажаги ҳақида башорат қилинди. Улар (бани Исроил) сизлардан аввалги ўтган пайғамбарларни ҳам шу тариқа ҳайдаб юборишган», дейдилар. Чиндан ҳам тарихга назар ташланса, Лут, Од, Самуд қавмлари сингари халқи кофир бўлган юртлар Аллоҳнинг ғазабига йўлиқишидан аввалроқ пайғамбарлари бу жойлардан бош олиб кетишган.

Бундан англашиладики, Муҳаммад алайҳиссаломиинг Ислом динини тарғиб этиш йўлида турли қийинчиликларга учраб, тарки ватан этганлари табиий бир ҳол экан. «Бу яратганнинг азалий бир қонуниятидир. Аллоҳнинг қонуниятида ўзгариш йўқдир» (Ахзоб сураси, 62-оят).



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ