Вафот этганлар

1 ўн йил аввал 2863 siyrat.uz

 

Шу йили муҳожирликда Расулуллоҳнинг иккала ҳижратида қатнашган эмикдош биродарлари Усмон ибн Мазъун вафот этди. Усмон дафн этилгач, Пайғамбар алайҳиссалом унинг қабрига сув сепишни буюрдилар. Тупроқ уюми чўккач, устига тош қўйдилар ва қариндошимнинг қабрини шу тошдан топиб оламан, оиламда ким қазо қилса, шу ерга қўйдираман, дедилар. Қабрларга тош қўйишдан мақсад шу эди, бироқ кейинги пайтларда қабр устига турли ҳашаматли бинолар қуриб, нақшлар билан безаш мозорни бутхонага айлантиришга ўхшаган бир ишдир. Марҳумнинг қариндош уруғлари қабр тепасида ўтказадиган турли-туман расм-русмлар худди мушрикларнинг бутхоналарда олиб борадиган маросимларига ўхшайди. Охиратга тааллуқли ишларда Расулуллоҳ қилмаган нарсалар билан машғул бўлиш гумроҳликдир.

Шу йили Нажжор жамоасининг бошлиғи Асад ибн Зурора вафот этди. Унинг вафотидан кейин Расулуллоҳ бу жамоага бош бўлишни ихтиёр этдилар, чунки у кишининг нажжорлар билан қариндошлиги бор эди. Кўп ўтмай иккинчи Ақаба байъатида ҳаммага ваколатан гапирган Бару ибн Маърур ҳам оламдан ўтди. Худди шу йили Макка мушрикларидан Валид ибн Муғира ўлди. У жон талвасасида ётган пайтида қаттиқ беором бўлди. Жияни Абу Жаҳл ундан: «Нимадан бунчалик безовта бўляпсан?» деб сўради. «Мен ўлимдан қўрқиб беором бўлаётганим йўқ, — деди Валид. — Маккада Абу Кабшанинг ўғли ўйлаб топган дин ғалаба қозониши мумкинлигидан хавотирдаман». «Хотиржам бўл, Муҳаммаднинг дини ғалаба қозонмаслигига, мана, мен кафил», — деди Абу Суфён. Кетма-кет Осс ибн Воил ҳам қазо топди. Аллоҳ Таоло мусулмонларни ўтакетган золим икки бадбахтдан халос этди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ