Нажд аҳлига қориларни юбориш

1 ўн йил аввал 2195 siyrat.uz

 

Шу йилнинг сафар ойида Омир қабиласининг бошлиқларидан Мула Ибул Асинна номи билан танилган Абу Омир ибн Молик Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ уни Ислом динига даъват этдилар, гарчанд у мусулмон бўлишга кўнмаса-да: «Мен сенинг даъватингни рост, бениҳоя гўзал, деб ҳисоблайман. Саҳобаларингдан бир қисмини мен билан Нажд аҳлига юбор, улар динингни қабул қилишса, ажаб эмас», деди. «Нажд аҳли саҳобаларга бирон зарар етказиб қўйишидан қўрқаман», дедилар Расулуллоҳ. «Мен уларни ўз ҳимоямга оламан», деди Абу Омир. Пайғамбар алайҳиссалом Мунзир ибн Амр бошчилигидаги етмиш саҳобани унга қўшиб бердилар. Булар Қуръонни пухта ўрганган қурро (қори)лар эди. Улар Мадинанинг шарқидаги Биъри Мауна деган жойга келиб тушишгач, бани Омир қабиласининг бошлиғи Омир ибн Туфайлга Ҳаром ибн Милҳондан мактуб йўлланди. Омир мактубни ўқимасданоқ элчини ўлдирди ва қабиласини саҳобаларга қарши урушишга даъват этди. Бироқ қабиладошлари Мула Ибул Асинна ҳимоясига олган кишиларга қилич кўтаришга кўнишмади. Омир бани Сулайм қабиласидаги Райл, Заквон ва Асиядан ёрдам сўраган эди, улар бажонудил рози бўлиб, ўз одамлари билан саҳобаларни ўраб олишди. Гарчанд саҳобалар мардона олишишган бўлсалар-да, сон жиҳатдан бир неча баробар ортиқ ғанимга бас келишлари мумкин эмасди. Улар жанг майдонида мардларча ҳалок бўлишди. Фақат ўликлар орасига ётиб олган Каъб ибн Зайд ҳамда зарур иш билан кетган Амр ибн Умайягина омон қолишди.

Амр Биъри Маъунада юз берган хунрезликнинг хабарини Пайғамбар алайҳиссаломга етказди. Расулуллоҳ саҳобаларни йиғиб, нутқ ирод этдилар: «Биродарларингиз мушриклар томонидан ўлдирилди. Улар, эй Роббимиз, эл-юртга етказгинки, биз Сенинг даргоҳингга кетдик, биз Сендан рози бўлдик, Сен ҳам биздан рози бўл, дейишган. Уларни Аллоҳ раҳмат қилсин!»

Ражиъдаги хиёнат билан бу қайғули хабар Пайғамбар алайҳиссаломга бир кунда етиб келди. У киши қаттиқ изтироб чекиб, бир ойгача намозда мушрикларни дуойи бад қилдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ