«Рамазон» танловининг ғолиблари

3 йил аввал 2412 siyrat.uz

                        Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчаларингизни муборак Ийд Рамазон ҳайити ила қутлаймиз!

Рамазоннинг шукуҳли кунларининг ташрифи муносабати ила сайтимизда ўттиз  кун мобайнида олиб борилган Рамазон танловида иштрок этган барча азиз ва азизаларимизга ўз миннатдорчилигимизни  билдирамиз. Бу йилги танлов  ўтган  танловларимизга нисбатан янада қизғин бўлиб ,  иштирокчиларнинг фаолликлари ҳамда илмга чанқоқликларини  ўзида намоён этди. Иштирокчиларимизнинг фаолликлари ҳамда Рўзага оид илмга бўлган қизиқишларининг  йилдан йилга ошиб бораётганлиги учун Аллоҳ таолога ҳамдлар айтамиз ва келгусида билимларини янада ривож топиб, такомиллашишига тилакдошмиз. Танловда иштрок этган барча қатнашчиларимиз билим ва имконият даражасида тўғри жавобларни йўллашга ҳаракат қилдилар. Энди эса мамнуният ила эътиборингизга танловимизнинг ғолиб ва ғолибалик сафидан ўрин олган иштрокчиларимизни ҳавола қиламиз!   Рамазон танлови 1- ўрин  соҳиби  Толибжон Қодиров. 2- ўрин соҳиби  Ғофурова Нигора. 3- ўрин соҳиби  Ахроржон Абдулкаримов.  

Танловимизда иштирок этган барча муҳтарам ва муҳтарама қатнашчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этган ҳолда келгуси танловларда омад тилаб қоламиз!

siyrat.uz




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ