Ризвон байъати

3 йил аввал 3240 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни мушриклар билан уришиш учун байъат қилишга чақирдилар. Мусулмонлар катта бир дарахтнинг тагига тўпланиб, ўлимдан қўрқиб орқага чекинмасликка қасамёд қилишди. (Кейинчалик Ризвон дарахти деб аталган бу дарахтни одамлар илоҳийлаштира бошлагач, Умар розияллоҳу анҳу даврида кесиб ташланган.) Мусулмонларнинг байъати ҳақидаги хабар мушрикларни ваҳимага солди. Улар мусулмон лашкарини қуршовга олиб, тўсатдан ҳужум қилиш учун Микраз ибн Хифс бошчилигида эллик кишини жўнатишди. Мусулмонларнинг соқчиси Муҳаммад ибн Маслама уларни жангу жадалсиз қўлга туширди. Фақат Микраз қочиб қутулди. Буни эшитган мушриклар яна бир гуруҳ одам юборишди, лекин қисқа тўқнашувда ўн икки киши асир тушди, мусулмонлардан эса бир киши шаҳид бўлди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ