Ҳорис ибн абу Шимрга йўлланган мактуб

1 ўн йил аввал 1926 siyrat.uz


Пайғамбар алайҳис-салом Ҳирақил томонидан тайинланган Дамашқ ҳокими Ҳорис ибн Абу Шимрга Шўжо ибн Ваҳибдан қуйидагича мазмундаги мактубни жўнатдилар:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳорис ибн Абу Шимрга!

Тўғри йўлга эргашган, Оллоҳга имон келтирган ва Оллоҳни эътироф этганларга салом. Мен сени ҳеч бир шериги йўқ ёлғиз Оллоҳга ишонишға даъват этаман. Гапимга кўнсанг ҳокимлигинг барқарор бўлаверади".

Ҳорис мактубни ўқиб чиққач, ғижимлаб отди. "Менинг ҳокимиятимни ким тортиб оларкан?" деди нописандлик билан ва мусулмонларга қарши уруш эълон қилди. "Қайтиб борганингдан кейин кўрган-билганларингни Муҳаммадга айт", деди у элчига. Шундан кейин йўл-йўриқ олиш учун Қайсарга одам жўнатди. Чопар етиб келганда Қайсарнинг ҳузурида мусулмонларнинг элчиси Диҳя бор эди. Қайсар Ҳорисга мактуб йўллаб, уни ниятидан қайтарди ҳамда тез орада Элиёни зиёрат қилишга боражагини, шунга яраша тайёргарлик кўриб қўйишни буюрди. Қайсар Эронни забт этгач, Элиёни зиёрат қилишни кўнглига тугиб қўйган эди. Бу хатни олган Ҳорис дарров муомаласини ўзгартириб, расулуллоҳнинг элчисига яхши енгил-бош, йўл харажатига етарли пул, озиқ-овқат бериб, иззат-икром билан кузатиб қўйди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ