Мунзир ибн Совийга юборилган мактуб

1 ўн йил аввал 2074 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом Баҳрайннинг ҳокимига Али ибн Ҳазрамийдан қуйидагича мактуб йўллаб, уни мусулмон бўлишга даъват этдилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мен Аллоҳни ундан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлиги учун мақтайман. Бизнинг (беш вақт) намозимизни ўқиган, қибламизга юзланган, биз сўйган молларимизни еганлар мусулмон ҳисобланади, Аллоҳнинг ва Пайғамбарнинг ҳимоясида бўлишади. Шундай қилишни истаган маъжусийлар мўмин саналади, бош тортганлардан бож-хирож олинади».

Баҳрайн ҳокими Мунзир ибн Совий Ислом динини қабул қилиб, жавоб мактуби юборди:

«Эй Расулуллоҳ, мактубингизни Баҳрайн халқига ўқиб эшиттирдим. Айрим кишилар Ислом динини маъқуллаб мусулмон бўлишди, айримлари маъқул кўришмади. Менинг юртимда маъжусий ва яҳудийлар бор, уларга қандай муносабатда бўлишни буюрасиз?»

Пайғамбар алайҳиссалом унга бундай жавоб йўлладилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Мунзир ибн Совийга салом!

Мен танҳо Аллоҳни мадҳ этаман. Ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Мен сенга Аллоҳни эслатаман. Мана бу сўзларини айтиб ўтмоқчиман: «Кимки менга содиқ бўларкан, у ўзи учун фойдали иш қилгани аниқ, кимки менинг элчиларимга итоат этаркан ва уларнинг буйруғини бажо келтираркан, у менга итоат этган бўлади, кимки уларга садоқат кўрсатаркан, улар менга садоқат кўрсатган ҳисобланади. Элчиларим сени яхши, деб таъриф қилишди. Халқинг учун устивор туришингни қабул этдим. Мусулмон бўлганларга тегма, мен гуноҳларини кечирдим, сен ҳам афв эт. Сени мансабингдан олиб ташламайман. Яҳудий ва маъжусийларнинг ўз динида қолганларидан хирож олиш кифоя».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ