Уммоннинг икки ҳокимига юборилган мактуб

1 ўн йил аввал 2118 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом Уммоннинг икки ҳокими — Жуландийнинг ўғиллари Жайфал билан Абдга Амр ибн Оссдан қуйидагича мактуб йўлладилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Жуландийнинг ўғиллари Жайфал билан Абдга!

Тўғри йўлга юрганларга салом. Мен сизларни Ислом динига даъват қиламан. Мусулмон бўлсангиз, омон қоласизлар. Мен тирик одамларни огоҳлантириш, кофирларга Аллоҳнинг азоби муқаррар эканини исботлаш учун бутун инсониятга юборилган элчиман. Мусулмон бўлсангиз, мансабингизда қолдираман, акс ҳолда амалингиз қўлингиздан кетади. Лашкарим юртингизни забт этиб, одамларга Пайғамбарлигимни маълум қилишади, вассалом».

Абд ибн Жуландий ибн Оссдан Пайғамбар алайҳиссалом нималарга буюриб, нималарни ман этишларини сўради. Ибн Осс: «Пайғамбар алайҳиссалом одамларни Аллоҳга итоат этишга буюради, унга осийлик қилишдан қайтаради. Яхши ишларга, силаи-раҳм қилишга буюради. Зулмни, бировларнинг ҳақига тажовузкорликни, ароқ ичишни, тошларга, бутларга, салб (хоч)ларга чўқинишни ман этади», деди. «Унинг буюрган нарсалари жуда ҳам яхши экан-ку. Агар биродарим (акам ёки укам) кўнса, ҳозироқ Муҳаммаднинг олдига бориб, унга иймон келтириб, мусулмон бўлардим, лекин у Муҳаммадга тобеъ бўлиб, амалидан айрилиб қолишдан қўрқади», деди Абд ибн Жуландий. Ибн Осс: «Агар биродаринг иймон келтирса, мансабида қолаверади. Пайғамбар алайҳиссалом бойлардан закот олиб, камбағалларга бўлиб беришни буюради», деди. «Қандай яхши, — деди Абд ибн Жуландий. — Закот деганинг нима?» Амр ибн Осс закотнинг шартларини батафсил баён қилиб, чорва моллари ҳақида тўхталганда Абд ибн Жуландий: «Яйловда боқиладиган моллардан ҳам закот олинадими?» деб сўради. Амр ибн Осс олинишини айтганда ҳоким: «Худо ҳақи, одамларимнинг яйловлари поёнсиз, моллари беҳисоб бўлгани учун бу шартга ўла қолса кўнишмайди», деди. Шунга қарамай у элчини биродарининг ҳузурига юборди. Жайфал Амр ибн Осснинг гапларини эшитгач, қалби юмшаб, иймон келтирди, Абд ибн Жуландил ҳам мусулмон бўлди ва ўз ҳалқидан зақот олиш унга топширилди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ