Ҳавза ибн Алига юборилган мактуб

1 ўн йил аввал 2027 siyrat.uz


Пайғамбар алайҳис-салом Ямома ҳокими Ҳавза ибн Алига Салит ибн Амрдан қуйидаги мактубни юбордилар:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳавза ибн Алига!

Тўгри йўлга эргашганларга салом. Билгинким, меним диним ҳамма жойда бош кўтаради. Мусулмончиликни қабул қилсанг омон бўласан, ҳокимлигингда қолдираман".

Ҳавза пайғамбар алайҳис-саломга бундай жавоб ёзди: "Сен даъват қилаётган ишларинг қанчалик яхши ва нақадар гўзал. Мен ўз халқимнинг шоири ва нотиғиман, барча араб халқи мендан ҳайиқади. Агар мени ишингга шерик қилсанг, сенга эргашаман".

Бу хатни олгач, расулуллоҳ: "Агар у мендан кафтдек ер сўраса ҳам бермас эдим. Унинг ўзи ҳам, ҳокимияти ҳам ҳалок бўлади", дедилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай пайғамбар алайҳис-салом Маккани фатҳ этиб қайтганларида Ҳавза ибн Али ўлди. Расулуллоҳ Ислом динини қабул қилган ҳар бир қавмга унинг мўтабар кишисини оошлиқ этиб тайинлар эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ