Каъб ибн Зуҳайрнинг иймонга келиши

7 йил аввал 1154 siyrat.uz

 

Таниқли шоир Каъб ибн Зуҳайр бирон ҳимоячи ва далда берувчи одам тополмай қаттиқ азобда қолди. Пайғамбар алайҳиссалом Маккадан қайтганларидан кейин Мадинага келиб Ислом динига кирди ва Расулуллоҳнинг ҳузурларида машҳур «Қасидаи бурда»ни ўқиди. Қуйидаги мисралар ушбу қасидадан олинган.

Умид боғлаб келган дўстларим айтур

Қилолмаймиз сенга ёрдам-шафоат.

Ўз ҳолимга қўйинг, дедим не бўлса,

Пешонамга битганини кўрай ниҳоят.

Охир бир кун қазо топар одамзот,

Узоқ йиллар яшаса-да саломат.

Расулуллоҳ ҳукм этибди ўлимга,

Лек афв этар қилиб менга иноят.

Аллоҳ сенга берди нурли Қуръонни,

Ҳақ динига қилиб сени ҳидоят.

Расулуллоҳ душман учун Аллоҳнинг

Ўткир тиғли қиличидир бениҳоят.

Қасида шу ерга етганда Расулуллоҳ устиларидаги тўнларини ечиб, шоирнинг елкасига ташладилар.

Расулуллоҳнинг амакилари Ҳамзани ўлдирган Ваҳший ҳам иймон келтириб, яхши мусулмонлар сафидан жой олди. Пайғамбар алайҳиссалом уни қабул қилиб, мусулмон бўлгани билан қутладилар. Абу Лаҳабнинг ўғиллари Утба билан Муътаб ҳам Ислом динига ўтдилар, Расулуллоҳ бу хабардан бениҳоя хушнуд бўлдилар.

Суҳайл ибн Амр яшириниб олган эди, ўғли Абдуллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломдан омонлик олиб берди. «Суҳайл ақлли ва яхши одам. Бундай одам Ислом дининнинг ҳақиқатини англаб етмаслиги мумкин эмас», дея марҳамат қилдилар Сарвари олам. Бу гапдан қаттиқ ҳаяжонланган Суҳайл: «Худо ҳақи, Пайғамбар менга жуда кўп яхшиликлар қилди», деди миннатдорчилик билан ва умрининг охиригача Ислом дини учун камарбаста бўлди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ