Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1881 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом бани Мусталиқ арабларидан закот олиш учун Валид ибн Уқба ибн Аби Муайтни юбордилар. Мусталиқ араблари Валид келаётганини эшитиб, унинг истиқболига қуролли одамларни чиқаришди ва бирваракайига закотга бериладиган туяларни ҳам олиб боришди. Жоҳилият даврида Валид билан бу қабила ўртасида адоват бор эди. Шу боис Валид қуролли одамларни кўргач, Мусталиқ араблари урушгани ясов тортиб келишаётган экан, деган ўйда дарров изига қайтди-да, Пайғамбар алайҳиссаломга: «Улар муртад бўлиб кетишибди, закот беришдан бош тортишди», деди.

Расулуллоҳ вазиятни билиб келиш учун Холид ибн Валид бошчилигида қўшин жўнатдилар. Холид қўшиндан илгарилаб, яширинча Мусталиққа келди ва бомдод намозига азон айтилаётганини эшитиб, астагина изига қайтди. Пайғамбар алайҳиссаломга бани Мусталиқ арабларининг муртад бўлиб кетмаганини маълум қилди. Расулуллоҳ закот олишга Валиддан бошқа одамни жўнатдилар. Валид ҳақида Қуръони Каримдаги Ҳужурот сурасининг 6-ояти нозил бўлди: «Эй мўминлар, агар бир фосиқ кимса бирон хабар етказса, сизлар билмасдан бирор халқни ранжитиб қўймаслик учун суриштириб кўринглар. Акс ҳолда, қилмишингиз учун пушаймон бўлиб қоласизлар».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ