Видолашув ҳажи

3 йил аввал 2328 siyrat.uz

 

Ҳижратнинг ўнинчи йили Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонлар билан хайрлашув ҳажини адо этдилар. Бу Сарвари оламнинг ҳаётларидаги энг сўнгги ҳаж эди. Расулуллоҳ зулқаъда ойининг йигирма бешинчиси, яъни шанба куни Мадинада ўринларига Абу Дужона Ансорийни қолдириб йўлга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга тўқсон минг одам сафарга отланди. Расулуллоҳ уловлари қўзғалган жойда ният қилиб эҳром боғладилар ҳамда «Лаббайкаллоҳумма лаббайк, ла шарика лака лаббайк, иннал ҳамда ваннеъмата лака вал мулк ла шарика лак» (Эй Аллоҳ, мен сенинг итоатингдаман, сенинг итоатингдаман, сенинг шеригинг йўқ, сенинг итоатингдаман. Барча ҳамду сано, жами мавжудотларни бошқариш ва неъмат (бериш) сенга хос. Сенинг шеригинг йўқ,) дея талбия айтдилар. Сарвари олам тўхтамай йўл босиб, қуёш кўтарилган пайтда Кадо тепалигидан ошиб, Маккага кириб бордилар. Байтуллоҳга кўзлари тушган аснода: «Уни янада шарофатли, янада улуғ, янада салобатли ва янада юксак қилгин», дедилар ва бу муқаддас даргоҳни етти қайта тавоф айладилар, ҳажарул асвадни истилом қилдилар, мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқидилар, оби замзамдан ичдилар, Сафо билан Марва тоғлари орасида улов билан етти марта қатнадилар. Ҳар гал Сафо тоғига чиққанларида: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳеч илоҳ йўқ. Аллоҳ ваъдасини рўёбга чиқарди, бандасига (пайғамбарига) ёрдам берди. Аллоҳнинг бир ўзи мушриклар тўдасини мағлуб этди», дедилар. Сарвари олам зулҳижжа ойининг саккизинчи куни Минога келиб дам олдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ