Бани Ханифа аймоғининг элчилари
3 йил аввал 2263 siyrat.uz
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бани Ҳанифа аймоғининг элчилари ташриф буюришди. Уларнинг орасада Каззоб Мусайлима ҳам бор эди. У: «Муҳаммад ўзидан кейин ўрнига мени халифа қилса, унга эргашардим», деган гапни кўп гапирарди. Расулуллоҳ Қайс ибн Шаммос билан бирга элчиларнинг ҳузурига чиқдилар. У кишининг қўлларида хурмо дарахтининг иккита новдаси бор эди. «Сен мендан мана шу шохни сўрасанг ҳам , бермайман, — дедилар Сарвари олам. — Мен сени худди тушимда кўргандек жазолайман». Пайғамбар алайҳиссалом тушларида қўлларидаги иккита тилла билагузукни ваҳийга биноан пуфласалар, улар учиб кетган эмиш. Расулуллоҳ бу тушга ўзларидан кейин Пайғамбарлик даъвосини қиладиган икки ёлғончи келади, дея таъбир берган эдилар. Бу ёлғончиларнинг бири Мусайлима, иккинчиси Санъонинг ҳокими Асвад Анасий эди. Бани Ханифа аймоғи анчагача адашиб-улоқиб юргач, алалоқибат мусулмон бўлди.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Той қабиласининг элчилари
Мавзуга оид мақолалар