Ҳамир подшоҳларининг элчилари

3 йил аввал 2026 siyrat.uz

 

Ҳамир подшоҳлари Ҳорис ибн Абдукулол, Нуъайм, Нуъмон, Муофир ва Ҳамадонлар иймон келтиришди ва Пайғамбар алайҳис-аломга элчи юбориб, мусулмон бўлганликларини билдиришди. Расулуллоҳ уларга мактуб йўлладилар. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳорис ибн Абдукулол, Нуъайм, Нуъмон, Муофир ва Ҳамадонларга:

Мен сизлар мусулмон бўлганингиз учун ёлғиз Аллоҳга ҳамд айтаман, ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир. Юборган элчингиз биз Румдан қайтаётган пайтимизда келган экан, улар билан Мадинада учрашдик. Улар менга сизларнинг ҳол-аҳволингизни, мусулмон бўлганингизни ва мушрикларни ўлдираётганингизни айтишди. Сизлар тузатувчилардан бўлиб, Аллоҳга, Пайғамбарга итоат этсангиз, фарз намозини ўқисангиз, закот берсангиз, ғаниматнинг бешдан бирини Аллоҳ йўлига ажратсангиз, Пайғамбарнинг улушини ҳамда мўминларга вожиб бўлган садақани берсаниз, бу Аллоҳнинг сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилганидир. Мен Зуръа Зиязинга элчиларимни юбордим. Уларга яхши муомала қилишингизни тавсия этаман. Улар Муоз ибн Жабал, Абдуллоҳ ибн Зайд, Молик ибн Убода, Уқба ибн Намир, Молик ибн Мурра билан уларнинг ҳамроҳларидир. Сизлар берадиган закотни ва ғайридинлардан олинадиган хирожни шуларга топширишингиз мумкин. Элчиларнинг бошлиғи Муоз ибн Жабал. Улар сизлардан рози бўлиб қайтишсин. Муҳаммад шунга гувоҳлик берадики, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Молик ибн Мурра сенинг ҳамирликлар орасида биринчи бўлиб иймон келтирганинг ва мушрикларни ўлдирганинг ҳақидаги хабарни етказди. Сенга хайрли башорат бераман ва Ҳамир халқига бошчилик қилишни топшираман: бир-бирингизга хиёнат қилмасликни, аксинча ёрдам беришни буюраман. Муҳаммад бою камбағал ҳаммангизнинг йўлбошчингиздир. Муҳаммад ва унинг оиласи садақа олиши дуруст эмас. Сизларнинг берган закотингиз камбағал мусулмонларга, муҳтож мусофирларга улашилади. Молик (у ердаги) аҳвол ҳақида батафсил маълумот берди. Унга яхши муомала қилишингизни буюраман. Сизларга салом. Аллоҳ сизларга раҳмат ёғдирсин ва баракот берсин».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ