Ҳижратнинг ўн биринчи йили қўшин юбориш

5 йил аввал 639 siyrat.uz


Шу йили сафар ойида пайғамбар алайҳис-салом румликлар билан урушиш учун Убно деган жойга Усома ибн Зайид бошчилигидаги қўшинни жўнатдилар. Аввалги тўқнашув пайтида Усоманинг отаси Зайид шу ерда шаҳид бўлган эди. Пайғамбар алайҳис-салом Усомага: "Отанг шаҳид этилган жойга бориб, душманни тор-мор келтир. Сени бу қўшинга сардор этиб тайинладим. Убно аҳолисига саҳар пайтида ҳужум қил. Уларнинг уй-жойларини ёндириб ташла. Душман хабардор бўлиб қолмаслиги учун тез ҳаракат қил. Оллоҳ сенга ғалаба ато этсин. Душман ерида кўп турма. Йўл бошловчиларни ҳамроҳ қилиб ол, хабарчилар, чопарлар олдинда юришсин", дея тайинладилар. Бу қўшин сафида Абу Бакр, Умар, Абу Убайда, Саъд каби муҳожир ва ансорларнинг катталари ҳам бор эди. Расулуллоҳ аъламни Усомага тутқаза туриб: "Бисмиллаҳ деб Оллоҳнинг йўлида ғазот қилгин. Оллоҳни инкор этувчилар билан урушгин", дедилар. Муҳожирларнинг катталари бор қўшинга Усомадек ўн етти яшар ёшгина йигитни сардор этиб тайинланганига айрим саҳобалар норозилик билдиришди. Расулуллоҳ уларнинг гапларини эшитиб, қаттиқ ранжидилар. «Эй жамоат, Усомани лашкарбоши этиб тайинлаганимдан баъзи бировларнинг норози бўлаётганини эшитдим. Уни ёш бола фаҳмлаб таъна тошларини отибсизлар. Усоманинг отасини лашкарбошиликка тайинлаганимда ҳам худди ҳозиргидек таъна-маломатга қолган эдим. Худо. ҳаққи, Усоманинг отаси сардорликка қанчалик муносиб бўлса, боласи ҳам шунчалик муносиб. Бу ота-бола мен учун энг суюкли кишилар, уларни энг яхши одамлардан деб ҳисоблайман. Усомага яхши муносабатда бўлинглар деб васият қиламан. У орангиздаги яхши одамларнинг биридир", дедилар. Бироқ бу қўшинга Расулуллоҳнинг замонида йўлга чиқиш насиб этмади. Бу қўшиннинг пайғамбар алайҳис-салом вафотларидан кейинги юришлари ҳақида "Сийратул хулафо" (Халифаларнинг таржимаи ҳоли) номли китобимизда ҳикоя қиламиз.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 8-куни

Ҳижрий 1003-йил 8-жумодал-аввал куни (милодий 1595-йил 19-январ) Усмонлилар давлатининг 12-халифаси султон Муродхон III 50 ёшида вафот этди. Унинг ҳукмдорлик даври 21 йилни ташкил қилган.

 



Видеолар
Мақолалар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (5-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
5
Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ