Подшоҳ ва амирларни Исломга даъват қилиш

1 ўн йил аввал 2186 siyrat.uz

Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини кенг миқёсда ёйиш учун қулай имконият туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдаги подшоҳлар ва араб амирларига мактуб ёзиб, уларни Аллоҳнинг динига чақиришга қарор қилдилар. Бу муҳим тадбир олтинчи ҳижрий сананинг охири, еттинчи сананинг бошларида амалга оширилди. Бу ишнинг бошланиш даврига оид ҳолатлардан бирини муҳаддисларимиз келтирган ривоятлардан бири орқали билиб оламиз. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Кисро, Қайсар ва Нажошийга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. Бас, у Зотга: «Улар муҳри бор мактубдан бошқани қабул қилмайдилар», дейилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалқаси кумушдан бўлган узук қилдирдилар. Кўзига «Муҳаммадун Расулуллоҳ»ни нақш қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур подшоҳ ва амирларга юборган мактублари Исломнинг оламшумул эканлигини, барча халқларнинг барча муаммоларини қиёматгача ҳал қилиши муқаррар эканлигини яна бир бор таъкидлади. Мазкур мактублар Ислом дипломатиясининг тўнғич васиқалари эди. Уларни чет эл раҳбарларига етказиш, улар билан халқаро алоқалар қилиш ўша дипломатиянинг биринчи қадамлари эди. Шунинг учун ҳам мутахассислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактубларини синчиклаб ўрганишлари лозим бўлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ