Макка фатҳининг аҳамияти

1 ўн йил аввал 2181 siyrat.uz

Макканинг фатҳ этилиши улкан аҳамиятга эга эди. Макка – ҳаммага машҳур муқаддас шаҳар. Унинг асосий аҳолиси Қурайш – арабларнинг бош ва энг обрўли қабиласи. Тарихда ҳеч бир подшоҳ ёки ҳеч бир куч Маккани фатҳ қила олмаган. Ким бу ниятни қилса, Абраҳага ўхшаб, ўз-ўзидан ҳалокатга учраган. Ўша пайтда машҳур фил ҳодисасини кўрган-билган одамлар ҳам кўп эди. Бунинг устига, Қурайшнинг бошқа қабилаларга таъсири кучли эди. Кўпгина қабилалар Қурайш билан иттифоқчи эди. Шунинг учун бу иттифоқни бузиб, Исломга кира олмай турган эдилар. Ундан ҳам кўпи эса иккиланиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Қурайш орасидаги курашнинг натижасини кутиб турар эди. Улар ўзларича «Агар Муҳаммад ҳақиқий пайғамбар бўлса, Қурайшнинг устидан ғолиб чиқади, ўшанда унга иймон келтирамиз», дер эдилар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккани фатҳ этгандан сўнг бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топилди. Аввало, ҳеч кимга фатҳ этилмаган Макканинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фатҳ этилиши у Зотнинг ҳақиқий Пайғамбар эканликларининг исботи бўлди. Иккинчидан, Қурайшнинг ҳаммасининг мусулмон бўлиши бошқалар олдидаги барча иккиланишни йўққа чиқарди. Энди ҳамма тўп-тўп бўлиб, Исломга кира бошлади. «Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг, бас, Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. Албатта, У Таввобдир», деган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани тарк этишларидан олдин йигирма ёшлар атрофидаги Аттоб ибн Асийд розияллоҳу анҳуни бу муқаддас шаҳарга амир қилиб тайинладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ