Элчилар йили

1 ўн йил аввал 2287 siyrat.uz

Ҳижрий тўққизинчи сана «элчилар йили» номини олган. Чунки худди шу йилда турли қабилаларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўз қабилалари номидан Исломни қабул қилганларини эълон қилиб, байъат қилганлар.
Бу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳини тамомлаб, Табукдан қайтиб келган ва атрофдаги подшоҳ ва амирларга ўз мактубларини юбориб бўлган эдилар.
Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккани фатҳ қилиб берганидан сўнг, энг ашаддий душман – Қурайш Исломга киргач, Ислом қаршисидаги асосий тўсиқ олиб ташланди. Энди ҳамма гуруҳ-гуруҳ бўлиб, Исломга кира бошлади.
Табук ғазоти ҳам Исломнинг кучи нақадар ўсганини яна бир бор ҳаммага яққол кўрсатди. Бу омил ҳам иккиланиб турганларнинг Исломга киришлари учун катта туртки бўлди.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг подшоҳларга ва амирларга юборган муктублари ҳам ўзига яраша таъсир ўтказди.
Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳижрий тўққизинчи санада Мадинаи Мунаввара томон турли элчилар оқиб кела бошлади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ