Кинда элчилари
3 йил аввал 2044 siyrat.uz
Саксон кишилик Кинда элчиларига Ашъас ибн Қайс бошлиқ бўлиб келди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қурол-аслаҳалари, зебу зийнатлари билан кирдилар. Улар ипакдан ҳошиялар қилинган тўнлар кийиб олишган эди. Элчилар салом ҳам бермасдан, кириб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб:
«Салом берсаларингиз бўлмайдими?!» дедилар.
«Бўлади», дейишди улар.
«Бўйинларингизга ипак осиб олганингиз нимаси?!» дедилар у Зот.
Шунда улар кийимларидаги ипакларни йиртиб олиб, ирғитдилар. Уларда ўз қабиласининг устунлигини даъво қилувчи фикр ҳам бор эди. Суҳбат давомида ҳамма нарса исломий ўлчовга қайтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайъатни яхши икром қилдилар. Улар иймонларини эълон қилдилар ва рози бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Ашъарийлар ва аҳли Яман элчилари
Мавзуга оид мақолалар