Нажрон элчилари

3 йил аввал 2513 siyrat.uz

Нажрон минтақасидаги араблар насроний динига кирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли Нажронга мактуб ёзиб, уларни Исломга даъват қилдилар. Улар мактубни ўқиганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат юборишга қарор қилдилар. Ҳайъат олтмиш отлиқдан иборат бўлиб, унга уларнинг епископлари Абу Ҳориса бошлиқ эди. Абу Ҳориса уларнинг ичида катта обрўга эга бўлиб, Рум подшоҳлари уни улуғлаб, молу дунё, ходимлар бериб, бир черков ҳам қуриб берган эдилар. Ҳайъатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмат билан кутиб олдилар. Ривоятларда келишича, «Оли Имрон» сурасининг аввалидан то саксон нечанчи оятигача Пайғамбаримиз ҳузурларига Нажрон насороларининг элчилари келиб, дин ҳақида, Марям ва Ийсо ҳақида ва бошқа масалалар хусусида тортишган вақтда нозил бўлган. Улар билан бўлган тортишув бир мақомга етиб, Исломнинг ҳақлиги очиқ-ойдин бўлиб қолганда ҳам, рақиб тараф қайсарлик билан «Ўзимники тўғри», деб туриб олган. Шунда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга уларни мубоҳалага, яъни болалар ва аёлларни тўплаб, ўзлари ҳам қўшилиб, икки тараф ҳам «Шу масалада ким ёлғон гапираётган бўлса, ўшанга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб дуо қилишга чақиришни буюрди. Пайғамбар алайҳиссалом мазкур насороларни мубоҳалага чақирганларида улар кўнмадилар. Лекин мансабларини, обрўларини, мол-дунёларини йўқотишдан қўрқиб, Исломни ҳам қабул қилмадилар. Эртасига яна учрашув ўтказилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга мактуб ёзиб бердилар, харож солдилар ва Абу Убайда ал-Жарроҳ розияллоҳу анҳуни бирга юбордилар. У Зот Абу Убайда розияллоҳу анҳу ҳақларида «Бу ушбу умматнинг аминидир» дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ